Диёрбек Ўрозбоев ва Нозима Қаюмовани табриклаймиз!
Бугун маҳоратли дзюдочимиз Диёрбек Ўрозбоев ва пара-атлетикачимиз Нозима Қаюмова ўз таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.
Диёрбек Ўрозбоев 1993 йил 17 август куни туғилган. Дзюдо бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари ва 2017 йил Будапештда ўтган жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида терма жамоамиз ҳисобига олтин медаль келтирган. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони соҳиби.
Нозима Қаюмова 1992 йил 17 август куни дунёга келган. Пара-енгил атлетиканинг F13 тоифасида найза улоқтириш бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 2016 йил қатор Гран-при ва бошқа нуфузли мусобақаларда, шунингдек, Бразилияда ўтган Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган. 2017 йил жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган. 2019 йилги дунё биринчилигида қайд этган учинчи натижа унга Токио-2020 Паралимпия ўйинлари йўлланмасини ҳам тақдим қилган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Диёрбек Ўрозбоев ва Нозим Қаюмовани таваллуд айёми билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.