Ру En O'z
16 Август 2021 3226

Улуғбек Рашитов: «Президентимизга спортга шу қадар кўп вақт ажратаётганлари учун катта раҳмат айтаман»

Таэквондо бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланганидан хабарингиз бор. Чемпионимиз бунинг учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик изҳор қилди.

«Муҳтарам Президентимизга спортга шу қадар кўп вақт ажратаётганлари учун катта раҳмат айтмоқчиман. Шу туфайли биз спортчи ёшларда барча шароитлар бор ва халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиш учун барча имконият мавжуд. Давлатимиз раҳбари томонидан «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони берилиши мен учун катта шараф. Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳар қандай марраларни забт эта оламиз.

Мен Ўзбекистон байроғини юқорига кўтаришга, мадҳиямиз янграшига ва халқимизни хурсанд қилиш учун боримни бераман. Токиодаги Олимпиададан кейин Ўзбекистонга қайтиб келганимизда юртдошларимиз бизни ажойиб тантана билан кутиб олишди. Менимча, ҳеч қайси мамлакатда спортчиларни бундай кутиб олишмаган. Бунинг учун ҳукуматимизга катта раҳмат айтаман. Худо хоҳласа, 2024 йил Париж Олимпиадасида ҳам олтин медални олиб келишга ваъда бераман.

Токиодаги Олимпиада финали вақтида ортимда халқим, Президентим ва оилам турганини ҳис қилдим. Париждаги Олимпиадада барча ўзбекистонлик спортчиларда олтин медаль бўлишини тилаб қоламан. Яна бир бор катта раҳмат», – дейди Улуғбек Рашитов.

Text to speech