Ру En O'z
16 Август 2021 1984

Икки курашчимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади

Россиянинг Уфа шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Ушбу мусобақада 2 нафар курашчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Унда -61 кг вазн тоифасида Буэнос-Айрес ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби Умиджон Жалолов, ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Муҳаммадрасул Раҳимов (-92 кг) ғолиблик учун кураш олиб боришади.

729 кунлик танаффусдан сўнг ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг 53 давлатидан 500 нафардан зиёд курашчи 120 та медаллар жамланмаси учун баҳсларга киришади. Бундан аввалги жаҳон чемпионати 2019 йили Эстониянинг Таллин шаҳрида бўлиб ўтган эди. Пандемик вазият сабаб ўтган йили ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмади.

Қуръа натижасига кўра, 19 ёшли Умиджон Жалолов ўз иштирокини тўғридан-тўғри 1/8 финалдан бошлайди. Унинг рақиби қозоғистонлик Саламат Маликов ҳамда озарбайжонлик Абдулфаз Насиров ўртасидаги беллашувдан сўнг маълум бўлади. 20 ёшли Муҳаммадрасул Раҳимов эса 1/8 финалда АҚШ курашчиси, 19 ёшли Рокки Жозеф Эламга қарши баҳс олиб боради.

Text to speech