Ру En O'z
15 Август 2021 1234

Токио-2020: Бир қизиқ факт

Токио-2020 Олимпия ўйинларида спортчиларимизнинг иштирокига оид қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этиш ниятидамиз. Бугунги фактимиз дзюдочимиз Давлат Бобоновнинг иштироки ҳақида.

Бобоновнинг иштироки реваншларга бой бўлди. У мусобақа давомида италияник Николас Мунгай, испаниялик Николаз Шеразадишвили ва туркиялик Михаил Зганк каби рақибларни мағлуб этди. Қизиғи, у бунгача Мунгай билан бир, Зганк билан икки, Шеразадишвили билан уч бора тўқнаш келган ва барчасида мағлуб бўлган эди. Бу билан полвонимиз рақибларидан реванш олди. Лекин бўлажак чемпион грузиялик Лаша Бекаури ҳам якунда Дюссельдорф-2020 «Катта дубулға» турнири учун Бобоновдан реванш олиб кетди.

Text to speech