Ру En O'z
10 Август 2021 1850

Токио-2020 совриндори Президент совға қилган хонадонга ташриф буюрди

Хабар берганимиздек, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига Президент Шавкат Мирзиёев томонидан совға қилинган машина ва хонадонлар калити топширилган эди. Бугун дзюдо бўйича Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов оиласи билан юртбошимиз томонидан совға қилинган «Trailblazer» автомобилида иккинчи мукофот – янги хонадонига ташриф буюрди.

Айтиш жоиз, Бобоновлар оиласи ушбу совғалардан жуда ҳам хурсанд ва кайфиятлари аъло. Улар таассуротлари билан ўртоқлашар экан, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга ўзларининг ташаккурларини айтишди.

“Олимпия ўйинларида спортчилар ўз юрти, номи, оиласи шарафини ҳимоя қилади. Менинг ватаним учун кўрсатган кичик хизматим мана шундай баҳоланганидан жуда ҳам бахтиёрман. Келгуси Олимпия ўйинларида бу менга жуда катта мотивация беради”, – деди Олимпиада совриндори Давлат Бобонов.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали соҳибларига пойтахтимизда қад ростлаётган “Greenpark” комплексидан 2 хонали уй совға қилинди.

Text to speech