Ру En O'z
9 Август 2021 1599

Делегациямиз Тошкентга қайтиб келмоқда

Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси ватанимизга қайтиб келмоқда.

Айни пайтда делегациямиз Нарита Халқаро аэропортида бўлиб турибди ва бир оздан сўнг давлатимиз томонидан ажратилган махсус чартер рейсида Тошкент томон йўл олади. Самолёт маҳаллий вақт билан 20:00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Шундан сўнг қаҳрамонларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Сафарингиз хайрли бўлсин, Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари!

Text to speech