Ру En O'z
9 Август 2021 2053

Токио-2020: Медаллар жамғарган давлатлар ҳақида қизиқарли фактлар

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ҳам ўз поёнига етди. Унда медаллар жамғариш бўйича бир қатор қизиқарли фактларга гувоҳ бўлиш мумкин. Ушбу мақолада улардан айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Аввало, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Япония ҳукумати юзага келган мураккаб вазиятга қарамасдан ушбу Олимпиадани ўтказишни зиммасига олди ва уни юқори савияда ташкил қилди. Гарчи ареналарга мухлислар киритилмаган бўлса ҳам, япон халқи Токио кўчаларида Олимпиячиларимизни қўллаб-қувватлаб, улардан дастхат олиб туриши, эсдалик учун суратга тушиши, атлетларимизга бўлган эътибори катта аҳамият касб этди.

Бермуда ороллари, Филиппин, Қатар давлатлари илк бор Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Буркина-Фасо, Сан-Марино, Туркманистон мамлакатлари илк бор Олимпия ўйинларида медаль олди.

Эркаклар ўртасида баландликка сакраш дастурида 2 атлет биргаликда энг яхши натижани қайд этишгани учун ҳар иккиларига олтин медаль топширилди. Бундай вазиятда регламентга кўра, кумуш медаль берилмади.

Ушбу Олимпиадада 93 мамлакат медаль олди, уларнинг 65 таси эса олтин медалга сазовор бўлди.

Қозоғистон ўз тарихида илк бор олтин медаль қўлга кирита олмади.

Делегациямиз 5 спорт турида 5 та медаль жамғарди.

Мамлакатимиз медаллар сифати бўйича (3 та олтин, 2 та бронза) Осиё давлатлари орасида Хитой, Япония, Корея Республикаси ва Эрон каби етакчи спорт державаларидан кейин бешинчи, МДҲ мамлакатлари орасида Россия Олимпия қўмитасидан кейин иккинчи, туркий давлатлар орасида ва Марказий Осиё минтақасида биринчи натижага эришди.

Юқоридаги расмда:
Олтин рангда: Олтин медаль олган давлатлар
Кумуш рангда: Кумуш ва бронза медаль олган давлатлар
Бронза рангда: Бронза медали олган давлатлар
Мовий рангда: Медалсиз ортга қайтадиган давлатлар
Қизил рангда: Иштирок этмаган давлатлар:

Қуйида бир қатор мамлакатларнинг медаль жамғариш бўйича статистикаси берилмоқда:

Text to speech