8 Август 2021
2649
Баҳодир Жалолов – Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони!
Боксчимиз Баҳодир Жалолов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финал баҳсида ғалаба қозониб, делегациямиз ҳисобига яна бир олтин медални тақдим қилди.
Жалолов олтин медаль учун кечган беллашувда америкалик Ричард Торресга қарши жанг қилди. Ўзининг аниқ ва кучли зарбалари билан рақибни ожиз қолдирган Баҳодир совринлари қаторига энг оғир вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.
Шу билан делегациямизнинг мазкур Олимпия ўйинларида жамғарган медаллари сони 3 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Баҳодир Жалолов ва унинг яқинларини, Ўзбекистон бокс федерацияси ва миллионлаб ҳамюртларимизни қутлаб қолади.