Ру En O'z
7 Август 2021 2424

Сафина Садуллаева олтинчи ўринни қўлга киритди

Ёш енгил атлетикачимиз Сафина Садуллаева баландликка сакраш секторида финал дастурида иштирок этди. Ҳамюртимиз дунёнинг кучли рақиблари билан муносиб беллашди.

1.96 метр баландликни иккинчи уринишда забт этган Садуллаева олтинчи натижани қайд этди. Бу борада олтин медаль россиялик Мария Ласитскенега насиб этди. Унинг қайд этган кўрсаткичи 2.04 метрни ташкил этди.

Баландликка сакраш, аёллар:
1. Мария Ласитскене (Россия Олимпия қўмитаси) – 2.04
2. Никола Макдермот (Австралия) – 2.02
3. Ярослава Махучих (Украина) – 2.00 …
6. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.96

Text to speech