Ру En O'z
7 Август 2021 1650

Александр Савкин иккинчи дастурдан сўнг 1 поғона юқорилади

Бугун замонавий бешкураш бўйича эркаклар ўртасидаги беллашувларга ҳам старт берилди. Унда ҳамюртимиз Александр Савкин иштирок этмоқда.

Қиличбозлик баҳсларидан сўнг 142 очко билан 36-поғонада турган Савкин, 200 метрга сузиш беллашувидан сўнг 1 поғона юқорилашга эришди. Ушбу дастурда масофани 2:06.64 дақиқада сузиб ўтган Александр яна 297 очко ишлаб олди.

Яқин дақиқа ичида спортчилар қиличбозлик бўйича қўшимча бонус очколари учун курашга киришадилар.

Фото: Алимурод Мамадаминов

Text to speech