7 Август 2021
2012
Бадиий гимнастикачиларимиз саралаш дастуридаги чиқишларини якунлашди
Токио-2020 Олимпиадаси доирасида бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқларининг саралаш дастури якунланди. Унда жамоамиз тўққизинчи натижани қайд этди.
Дастлабки чиқишда 42.100 балл жамғарган вакилларимиз 3 ҳалқа ва 2 булавада ўтган иккинчи машқда бир оз омадсиз иштирок этишди ва уларнинг чиқиши 36.900 балл билан баҳоланди. Афсуски, бу финал учун ажратилган 8 ўринга кириш учун етарли бўлмади. Жамоамиз саралашни тўққизинчи поғонада (1-захира) якунлади.
Фото: Анвар Ильясов