7 Август 2021
2434
Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқларидаги дастлабки чиқишини намойиш қилишди
Бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқларида иштирок этаётган қизларимиз ҳам Олимпия ўйинларидаги биринчи машқини якунлашди.
Екатерина Пирожкова қўл остидаги тайёрланган қизларимиз дастлабки чиқишда 5 та тўп билан тайёрлаган дастурларини намойиш қилишди. Ҳамюртларимизнинг чиқиши ҳакамлар томонидан 42.100 балл билан баҳоланди.
Кун давомида қизларимиз яна бир дастурда ўз чиқишларини намойиш этадилар. Унда 3 ҳалқа ва 2 жуфт булавада машқ бажариш бўйича дастур кутиб турибди.