Ру En O'z
6 Август 2021 1635

Дебют ёмон чиқмади

Олимпия ўйинларида биз учун янги йўналиш бўлган замонавий бешкураш спортидаги дастлабки спортчимиз ўз иштирокини якунлади. Бир оз аввал ушбу спортда аёллар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Хабар берганимиздек, унда Алисэ Фахрутдинова терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилди. Спортчимиз мусобақани 30-поғонада якунлади. Фахрутдинова от спортида 226, очко жамғаришга муваффақ бўлди. Югуриш ва ўқ отиш баҳслари бирлашган лазер-ран дастурида эса 13:55.66 дақиқа вақт сарфлади. Умумий ҳисобда эса вакилимиз тўплаган очколар сони 1165 ни ташкил этмоқда.

Мусобақа ғолиблиги 1385 очко билан Олимпиада рекордини янгилаган британиялик Кейт Френчга насиб этди.

Замонавий бешкураш, аёллар
1. Кейт Френч (Буюк Британия) – 1385
2. Лаура Асадаускайте (Литва) – 1370
3. Сарольта Коваш (Венгрия) – 1368 …
30. Алисэ Фахрутдинова (Ўзбекистон) – 1165

Эртага эркаклар ўртасидаги баҳсларда Александр Савкин юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Фото: Алимурод

Text to speech