Ру En O'z
6 Август 2021 1684

Екатерина Фетисова Токио-2020 Олимпиадасидаги иштирокини якунлади

Бадиий гимнастикачимиз Екатерина Фетисова Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги чиқишини тугатди. Вакиламиз умумий ҳисобда 75.500 балл жамғарди.

Фарғоналик спортчимиз ҳалқада 19.800, тўпда 19.400, булавада 17.950, тасмада эса 18.350 балл тўплади. Шу тариқа Фетисова 26 иштирокчи орасида 24-натижани қайд этди.

Қайд этиш жоиз, Екатерина Фетисова Олимпия ўйинларига бир неча соат қолганида саломатлиги боис унда иштирок эта олмайдиган терма жамоамизнинг бошқа вакили Сабина Ташкенбаеванинг ўрнини эгаллаган эди.

Фото: Анвар Ильясов

Text to speech