Ру En O'z
6 Август 2021 1746

Магомед Ибрагимов аламли мағлубиятга учради

Эркин кураш бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори Магомед Ибрагимов (-97 кг) Токио-2020нинг биринчи беллашувида туркиялик курашчига қарши гиламга чиқди.

Сулаймон Караденизга қарши кечган курашда Ибрагимов ҳисобда олдинда бораётган эди. Бироқ Карадениз ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва сўнгги очкони олгандаги устунлиги эвазига кейинги даврага йўл олмоқда. Энди туркиялик курашчи финалга борган тақдирда Ибрагимов бронза медали учун курашни давом эттиради.

Text to speech