6 Август 2021
1816
Каноэчи қизларимиз ярим финалда!
Каноэда эшкак эшиш бўйича Олимпия ўйинларида илк бор иштирок этаётган қизларимиз Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова Токио-2020 Олимпиадасининг ярим финалига йўл олишди.
Жуфтлик дастурида 500 метр масофага ўтказилаётган мусобақада вакилларимиз чорак финални муваффақиятли ўтказишди. Иккинчи гуруҳда стартга чиққан қизларимиз 2:04.450 дақиқа вақт билан иккинчи бўлиб маррага етиб келишди ва ярим финалга йўл олдилар. Энди улар эртага ярим финал босқичида финал йўлланмаси учун стартга чиқишади.