Ру En O'z
6 Август 2021 1376

Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун курашади

Эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлмоқда. Полвонимиз ўтиш босқичини муваффақиятли тугатди.

Гвинея-Биссау вакили Аугусто Миданага қарши беллашув ҳамюртимизнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва Абдураҳмонов катта қийинчиликсиз ғалаба қозонди. Энди у кечки дастурда бронза медали учун қозоғистонлик Данияр Кайсановга қарши гиламга чиқади.

Text to speech