Ру En O'z
5 Август 2021 1262

Жавраил Шапиев бронза медали учун кураш олиб борди

-86 кг вазн тоифасида курашаётган полвонимиз Жавраил Шапиев Токио-2020 бронза медали учун кураш олиб борди. Ушбу босқичда унга россиялик Артур Найфонов рақиблик қилди.

Қизиқарли ва ўта муросасиз кечган курашда россиялик полвон ғалаба қозониб, бронза медалига сазовор бўлди. Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилди.

Эртага баҳсларга киришадиган ҳамюртларимиз Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) ва Магомед Ибрагимовга (-97 кг) омад тилаб қоламиз.

Text to speech