5 Август 2021
1862
Садуллаева ва Радзивилнинг парвозлари суратларда
Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналишида вакилларимиз сўнгги Олимпия ўйинларида мунтазам иштирок этиб келишмоқда. Токио-2020 Олимпиадасида ушбу дастурда 2 нафар вакилимиз лицензия қўлга киритгани ҳам аҳамиятли. Унда ёш вакилимиз Сафина Садуллаева кучли рақобатчилар орасида финал йўлланмасини қўлга киритди. Радзивил эса саралашдан баҳсларни якунламоқда. Қуйида уларнинг иштирокидан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин: