Ру En O'z
5 Август 2021 1564

Абдураҳмоновда бронза медали учун курашиш имкони бор

Эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпиадасининг чорак финал беллашувини ўтказди. Унда ҳамюртимиз россиялик Заурбек Сидаковга қарши баҳс олиб борди.

Икки карра жаҳон чемпионига қарши муносиб курашган Абдураҳмонов афсуски, ушбу беллашувда имкониятни бой бериб қўйди. Энди Сидаков ярим финал баҳсини муваффақиятли ўтказган тақдирда Абдураҳмонов бронза медали учун курашни давом эттиради.

Text to speech