Ру En O'z
5 Август 2021 1575

Бекзод Абдураҳмонов Токио-2020 Олимпиадасини ғалаба билан бошлади

Маҳоратли эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Дастлабки даврада курашчимиз Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомес билан рақобат олиб борди.

Ҳамюртимизнинг устунлигида ўтган беллашув якунда курашчимизнинг муддатидан аввалги ғалабаси билан хотима топди. Энди Абдураҳмонов чорак финалда россиялик Заурбек Сидаковга қарши гиламга чиқади.

Text to speech