Ру En O'z
5 Август 2021 1671

Cафина Садуллаева финалда

Енгил атлетикачимиз Сафина Садуллаева саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, финал дастурида иштирок этиш имконини қўлга киритди.

Баландликка сакраш йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Садуллаева 1.95 метр баландликдан ўта олди. Умуман олганда, А ва В гуруҳларида иштирок этган атлетлардан 14 иштирокчига 1.95 метрдан ўтиш насиб қилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу дастурда қатнашган бошқа бир вакилимиз Светлана Радзивил 1.90 метр билан саралашда қолиб кетди.

Ушбу йўналишнинг финал баҳслари 7 август куни Тошкент вақти билан соат 15:35 да бошланади. Бўлажак беллашувда ҳам Садуллаевага омад тилаб қоламиз.

Text to speech