Ру En O'z
5 Август 2021 1451

Ғуломжон Абдуллаев Токио-2020 Олимпиадасидаги иштирокини якунлади

Токио-2020 Олимпия ўйинларида қатнашаётган эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этди. -57 кг вазн тоифасида курашган вакилимиз унда мағлубиятга учради.

АҚШ вакили Томас Гилманга қарши кечган баҳсда рақиб катта устунлик билан ғалабага эришди. Энди Гилман кечки дастурда эронлик Ризо Атри билан бронза медали учун гиламга чиқади. Ғуломжон Абдуллаевнинг ушбу Олимпиададаги иштироки учун ташаккур айтиб қоламиз.

Text to speech