Ру En O'z
5 Август 2021 1930

Жавраил Шапиев Швейцария вакилини мағлуб этиб, Олимпиада медали учун курашадиган бўлди

Маҳоратли эркин кураш устаси Жавраил Шапиев (-86 кг) кечки дастурда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди.

Ўтиш босқичида Шапиев лицензион жаҳон чемпионатида бронза медали орқали Олимпиадага йўлланма олган швейцариялик Стефан Рейхмут билан курашди. Муросасиз курашда вакилимизнинг қўли баланди келди ва кечки дастурда бронза медали учун курашадиган бўлди. Унда ҳамюртимизга россиялик Артур Наифонов рақиблик қилади.

Text to speech