Ру En O'z
5 Август 2021 1950

Светлана Радзивил саралаш босқичида иштирокини якунлади

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш секторида иштирок этаётган ҳамюртимиз Светлана Радзивил Токио-2020 билан хайрлашди. Атлетимиз саралаш доирасида 1.93 метр натижадан ўта олмади.

1.90 метр баландликни 3 уринишда забт этган Светлана ўз гуруҳида ўнинчи натижа қайд этмоқда. Қайд этиш жоиз, ушбу дастурда қатнашаётган бошқа бир вакиламиз Сафина Садуллаева финал йўлланмаси учун яқин турибди. У ҳозиргача 1.93 метр натижа қайд этган. 1.95 метр ҳам забт этилса, катта эҳтимол финал дастурига йўл олади.

Ўз навбатида, тўртинчи бор Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Светлана Радзивилнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Text to speech