Ру En O'z
5 Август 2021 1747

Екатерина Воронина узунликка сакраш дастурида учинчи натижани қайд этди

Эрта тонгдан Токио-2020 Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган енгил атлетика баҳсларига старт берилди. Бир оз аввал кўпкурашчимиз Екатерина Воронина узунликка сакраш секторидаги чиқишини якунлади.

Ўзининг севимли дастурларидан бири бўлган мазкур йўналишда Воронина 6.11 метр натижа қайд этиб, ўз гуруҳида учинчи кўрсаткичга эга бўлди. Бу натижа унга 883 очко тақдим қилмоқда. Ҳозирча вакиламиз 4471 очко билан 19-поғонада кетмоқда.

Шунингдек, айни пайтда баландликка сакраш йўналишида Светлана Радзивил ҳамда Сафина Садуллаева саралаш босқичида ўз омадини синаб кўришмоқда.

Text to speech