Дилноза ва Нилуфар ярим финал учун стартга чиқишди
Каноэда эшкак эшиш бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган вакилаларимиз Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова чорак финал баҳсини ўтказишди.
200 метр масофага кечган беллашувда дастлаб Нилуфар Зокирова стартга чиқди. Вакиламиз ўз гуруҳида 48.995 сония натижа билан олтинчи бўлиб маррага етиб келди. Иккинчи гуруҳда Дилноза Раҳматова 46.645 сония кўрсатди. Афсуски, бу натижа иккинчи ўринни қўлга киритган россиялик спортчидан 0.008 сония пастроқ натижа бўлди ва Раҳматова ҳам ярим финалга йўл ололмади. Регламентга кўра, чорак финалда ўз гуруҳларидан энг яхши натижа қайд этган икки нафардан спортчи кейинги даврада иштирок этади.
Энди ҳамюртларимиз жуфтлик баҳсларида қатнашадилар. Уларга бўлажак стартда омад тилаб қоламиз.