Умид Эсановнинг финал баҳси ва тақдирлаш маросимидан фотогалерея
Финал старти гарчи омадсиз бошланган бўлса ҳам қизларимиз ўзларида ирода топиб, ажойиб камбек билан олтин медалларни тортиб олишди. Ҳис-ҳаяжонларга бой бўлган финалдан ёрқин кадрлар:
Бугун Ўзбекистон делегациясига бронза медалини келтирган Светлана Осипова тақдирлаш маросимида
Кун қаҳрамонлари Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Феруза Содиқова (-67 кг) шоҳсупада
Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Бангкок-1998 Осиё ўйинларидан 25 йил ўтиб яна шоҳсупага кўтарилишди. Бугун Жавоҳир Соҳибов ҳамда Мухтасар Тоҳирова узоқ кутилган медални қабул қилиб олишди.
Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокларини якунлашди. Спортчиларимиз мусобақа давомида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, мазкур дастурда Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди. Бугун М4- ва М4х дастурларида шоҳсупага кўтарилган йигитларимизнинг чиқиши ва тақдирлаш маросимидан суратларни томоша қилинг:
Анна Пракатеннинг олтин медали бугун иштирок этадиган барча ҳамюртларимизга янада юқори кайфият тақдим этади. Спортчимизнинг иштироки ва тақдирлаш маросимидан ёрқин суратларни улашамиз
Бугун таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегациямиз ҳисобига 2 та бронза медалини тақдим қилди. Шулардан бири яккалик баҳсларида Мадинабону Маннопова ҳиссасига тўғри келса, яна бир медаль аралаш жамоавий дастурда қўлга киритилди. Спортчиларимизни тақдирлаш маросимидан суратларни томоша қилинг:
Дзюдочиларимиз шу пайтгача ўзлари қатнашган барча Осиё ўйинларида жами 2 та олтин медаль қўлга киритишган эди. Ханчжоу-2022 да эса дастлабки икки куннинг ўзидаёқ ушбу натижа янгилаб бўлинди. Кун қаҳрамонларидан Муроджон Йўлдошев ҳамда Гулноза Матниязовани тақдирлаш маросимидан ёрқин суратлар
Академик эшкак эшувчиларимиз бугунги баҳсларни 3 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлашди. Афсуски, сўнгги дастурда 8 кишилик экипаж марра чизиғини тўртинчи бўлиб кесиб ўтди. Спортчиларимизнинг иштироки ва тақдирлаш маросимидан ёрқин суратларни томоша қилинг:
Кун қаҳрамони Диёра Келдиёрова шоҳсупада. Осиё ўйинлари чемпиони олтин медални Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаровдан қабул қилиб олди
Мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақасининг Тошкент шаҳрида ўтган баҳсларидан суратлар
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: