Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кунидан ёрқин суратлар
ФИФА президенти Жанни Инфантино «Бунёдкор» - «Олимпик» учрашувини томоша қилиш учун «Бунёдкор» стадионига ташриф буюрди
Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан суратлар
Енгил атлетика бўйича Тошкентда ўтаётган U18 Осиё чемпионатида иккинчи кун беллашувлари якунланди. Ушбу кунда ҳам ёш атлетларимиз терма жамоасимиз ҳисобига қимматли медалларни қўшиб қўйишди. Жумладан, куннинг биринчи ярмида ўтган диск улоқтириш бўйича қизлар ўртасида кечган баҳсларда Маҳлиё Маҳмудова (35.17 м)кумуш, Шаҳзода Шозодова (32.44 м) бронза медалларига сазовор бўлди. Эмилия Рудина (1.69 м) ҳам баландликка сакраш секторида бронза медали соҳибига айланди.
Самарқандда ўтаётган эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кун кундузги дастур тақдирлаш маросимидан суратлар. Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз дастлабки финал баҳсларида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишган эди.
Чемпион футболчиларимизга Президент совғаси топширилди
Осиё чемпионатида фантастик якун! Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги ўз поёнига етди. 2-9 март кунлари ўтказилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг учинчи кунидан фотогалерея
Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кунидан фотогалерея
Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг биринчи кунидан фотогалерея
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Девис кубогида АҚШ билан кечган беллашувларда катта тажриба тўплади. Бугун жуфтлик баҳсидаги ғалаба меҳмонларга кейинги босқич эшигини очди. Шундан сўнг амалда ўйин тақдирига таъсир ўтказмаса ҳам 17 ёшли ҳамюртимиз Амир Милушев жаҳон тасниф жадвалида 93-ўринни эгаллаб турган Денис Кудла билан баҳс олиб борди ва икки сетда (6:7, 4:6) имкониятни бой берди. МОҚ обективида Ўзбекистон – АҚШ қарама қаршилигининг иккинчи кун баҳслари.
Дэвис кубоги: Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи куни ортда қолди. Афсуски, унда Сергей Фомин Маккензи Макдональдга, Ҳумоюн Султонов эса Томми Паулга имкониятни бой бериб қўйди. Эътиборингизга учрашувлардан олинган ёрқин суратларни ҳавола қиламиз: