Ру En O'z

Никита Рафалович

Таэквондо WT, +80 кг

Рафалович Никита Игоревич 1993 йил 10 октябрь куни таваллуд топган. 2010 йилдан таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Максим Рафалович. Спортчимиз фаолияти давомида Осиё ўйинларининг 1 тадан олтин ва кумуш, жаҳон чемпионатларининг 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эгалик қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида Гран-при турнирларининг 2 та кумуш ва 3 та бронза, Осиё чемпионатларининг 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари ҳам мавжуд.

Рафалович Бутунжаҳон таэквондо WT федерациясининг июнь ойи учун йўлланмаларни қайта тақсимлаш дастурига кўра, +80 кг вазн тоифасида Париж-2024 лицензиясини қўлга киритди.

Text to speech