Каноэ (яккалик), 200 метр
Зокирова Нилуфар Обиджон қизи 1997 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2014 йилдан каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Ҳозирда Вячеслав Сергеев қўл остида шуғулланмоқда . Каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик ва жуфтлик баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Илгари таниқли спортчиларимиздан бири Дилноза Раҳматова билан U18 ва U23 ёшлар тоифасида бир неча бор жаҳон чемпиони ва совриндори бўлган. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида Зокирова / Раҳматова тандеми кумуш медални қўлга киритди. Ушбу жуфтлик Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида эса қаҳрамонимиз Шоҳсанам Шерзодова билан бронза медалига эга чиққан.
Зокирова апрель ойида Японияда ўтган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали каноэда эшиш бўйича яккалик дастурида Париж-2024 йўлланмасига сазовор бўлган.