Ру En O'z

Екатерина Шубина

Байдарка (яккалик), 500 метр

Шубина Екатерина Вячеславовна 1988 йил 2 май куни дунёга келган. 2004 йилдан байдаркада эшкак эшиш бўйича ёшлар, сўнг катталар тоифасида терма сафида иштирок этиб келмоқда. Мураббийи Виолетта Шубина. Бу галги қаҳрамонимиз Пекин-2008, Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг квалификацион мусобақаларида қатнашиб, қайсидир паллада омадсизликка учраган. Юксак ирода билан астойдил тайёргарлик олиб борган 36 ёшли Шубинанинг орзуси ниҳоят Париж-2024 Олимпиадасида ушалди. Қаҳрамонимиз фаолияти давомида Осиё ўйинларида 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлган. Шунингдек, қитъа чемпионати ва Жаҳон кубоги босқчиларида ҳам бир неча бор шоҳсупага кўтарилган.

Шубина апрель ойида Японияда ўтган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали байдаркада эшиш бўйича яккалик дастурида Париж-2024 йўлланмасига сазовор бўлган.

Text to speech