Таэквондо WT, -68 кг
Рашитов Улуғбек Исматилла ўғли 2002 йил 23 март куни дунёга келган. 2016 йил дастлаб кадетлар, сўнг ўсмирлар, ёшлар ва катталар терма жамоаси таркибидан ўрин олган. Мураббийи Павел Хан. Ёш спортчимиз 2018 йил Тунисда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза, ўша йил Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтган ўсмирлар Олимпия ўйинларида кумуш медалга эга чиққан. 2019 йил Уханда ўтган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медаль соҳибига айланди. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида олтин медалга сазовор бўлиши ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очди. Айнан у ўзбек таэквондочилари орасида Олимп шоҳсупасига кўтарилган биринчи атлетдир. Спортчимиз Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинлари, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган. 2023 йил Боку шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган. Кўрсатган хизматлари эвазига Президентимиз томонидан ўтган йили “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган.
2023 йил декабрь ойида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси томонидан эълон қилинган рейтинг якунига кўра, -68 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.