Ру En O'z

Ғуломжон Абдуллаев: "Токиода жароҳат сабаб ўзимни яхши кўрсата олмаган эдим"

Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўзбек эркин кураши учун эсда қоларли лаҳзаларга бой бўлди. Эътиборингизга -57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон делегациясига бронза медалини тақдим этган Ғуломжон Абдуллаев билан ўтказган интервьюмизни ҳавола этамиз.

- Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам медалга яхши имконият бор эди. Унда керакли натижага эришишга нима етишмаганди?
- Токиода қуръа натижалари эълон қилинганидан кейин кўпчилик ундай ўйламаган эди. Лекин мураббийларимиз билан яхши тайёргарлик олиб борганимиз учун медалга жуда яқин келдим. Афсуски, россиялик спортчи (Заур Угуев)га қарши беллашув якунига 8 сония қолганида имкониятни бой бердим ва у спортчи финалга йўлланма олди. Мен эса бронза медали учун гиламга чиқадиган бўлдим. Угуев билан ўтган баҳснинг охирги сонияларида мен тўпиғимдан жароҳат олган эдим, шу билан бронза медали учун бўлган курашда ўзимни яхши кўрсата олмадим ва имкониятни бой бердим.

- Париж-2024 га қаерда тайёрландиз? Қайси ўқув-машғулот йиғини муҳим бўлди?
- Парижда Олимпиадаси олдидан 3 та ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик. Биринчиси Ҳумсонда бўлиб, унда асосан жисмоний тайёргарликка эътибор бердик. Кейинги йиғин Россиянинг Кисловодск шаҳрида ўтказилди. Унда эрталаб гиламда курашиб, кечки пайт жисмоний тайёргарлик устида ишладик. Асосий эътибор курашга қаратилди, чунки у ерда бу борада маҳоратли полвонлар жуда к ўп. Сўнги йиғин яна Ҳумсонда бўлиб, унда ҳам катта эътибор кураш, шунингдек, тактика, техника ва вазн ташлашга қаратилди.

- Ҳозирда баъзи спортчилар дам олишда. Айримлар машғулотларга қайта бошлаган. Сиз нима билан бандсиз?
- Машғулотларни бошлаб юборганимга анча бўлди. Айни пайтда Германияда клублар ўртасида ўтказилаётган турнирда «Бургҳаусен» клуби номидан курашяпман.

Text to speech