Ру En O'z

Светлана Осипова: "Мотивациям - бугун кечагидан яхшироқ бўлишим кераклиги"

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган Светлана Осипова ўзбек таэквондочи қизлар орасида биринчи бўлиб Олимп шоҳсупасига кўтарилган спортчи сифатида тарихда қолди. Светлана фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган. Спортчимиз бу натижалар билан тўхтаб қолмай, олдинга интилишда давом этмоқда. Биз жаҳон ареналарида ўзбек қизлари нималарга қодирлигини кўрсатаётган атлетимиз билан кичик интервью қилдик.

- Роппа-роса 2 йил олдин давлатимиз байроғи қабул қилинган кун арафасида тарихий жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эдингиз. Қолаверса, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам делегациямизга тарихий медаллардан бирини келтирдигниз. Келинг, ўша пайтлардаги таассуротларингизни ёдга олиб, улар билан улашсангиз.
- Ҳар икки мусобақадаги ҳиссиётларимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Жамоамиз билан спортимиз тарихида аёллар таэквондосида жаҳон чемпионатларида биринчи олтин ва Олимпиадалардаги илк медални қўлга киритишни уддаладик. Ушбу натижага эришишим учун ёрдам берган давлатимиз, ассоциациямиз, жамоам ва оиламга миннатдорлигимни билдираман. Токио-2020 Олимпиадасидан медаль ололмаганимдан кейин Мексикадаги жаҳон чемпионлиги менга катта туртки бўлди. Меҳнат билан барча нарсанинг имкони борлигини тушуниб етганман.

- Олимпиадада енгил жароҳат билан иштирок этганингиз ҳақида кўп айтгандингиз. Ҳозир саломатлигингиз қандай?
- Ҳа, ҳозир ҳаммаси яхши. Айни пайтда тикланяпман, шунингдек, машғулотлар ҳам тўхтаб қолмаган.

- Сизда барча мусобақаларнинг медали бор. Шундай бўлса ҳам Сизни қандай мотивация яна даянга чақиряпти?
- Ҳа, менда ҳамма турнирларнинг медали мавжуд. Бу ажойиб натижа ва унда кўпчиликнинг меҳнати бор. Мотивациям эса, бугун кечагидан яхшироқ бўлишим кераклиги. Бу мен учун энг муҳим жиҳат. Ўзим мисолимда барча нарсанинг имкони борлигини кўрсатишни истайман. Ҳар қандай вазият ва шароитда ҳам нимадир ўрганиш ва нимагадир эришиш керак. Мен қачондир ўзгаларга ўрнак бўла олаётганимни сезсам, шу менга мотивация беради.Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган Светлана Осипова ўзбек таэквондочи қизлар орасида биринчи бўлиб Олимп шоҳсупасига кўтарилган спортчи сифатида тарихда қолди. Светлана фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган. Спортчимиз бу натижалар билан тўхтаб қолмай, олдинга интилишда давом этмоқда. Биз жаҳон ареналарида ўзбек қизлари нималарга қодирлигини кўрсатаётган атлетимиз билан кичик интервью қилдик.

- Роппа-роса 2 йил олдин давлатимиз байроғи қабул қилинган кун арафасида тарихий жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эдингиз. Қолаверса, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам делегациямизга тарихий медаллардан бирини келтирдигниз. Келинг, ўша пайтлардаги таассуротларингизни ёдга олиб, улар билан улашсангиз.
- Ҳар икки мусобақадаги ҳиссиётларимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Жамоамиз билан спортимиз тарихида аёллар таэквондосида жаҳон чемпионатларида биринчи олтин ва Олимпиадалардаги илк медални қўлга киритишни уддаладик. Ушбу натижага эришишим учун ёрдам берган давлатимиз, ассоциациямиз, жамоам ва оиламга миннатдорлигимни билдираман. Токио-2020 Олимпиадасидан медаль ололмаганимдан кейин Мексикадаги жаҳон чемпионлиги менга катта туртки бўлди. Меҳнат билан барча нарсанинг имкони борлигини тушуниб етганман.

- Олимпиадада енгил жароҳат билан иштирок этганингиз ҳақида кўп айтгандингиз. Ҳозир саломатлигингиз қандай?
- Ҳа, ҳозир ҳаммаси яхши. Айни пайтда тикланяпман, шунингдек, машғулотлар ҳам тўхтаб қолмаган.

- Сизда барча мусобақаларнинг медали бор. Шундай бўлса ҳам Сизни қандай мотивация яна даянга чақиряпти?
- Ҳа, менда ҳамма турнирларнинг медали мавжуд. Бу ажойиб натижа ва унда кўпчиликнинг меҳнати бор. Мотивациям эса, бугун кечагидан яхшироқ бўлишим кераклиги. Бу мен учун энг муҳим жиҳат. Ўзим мисолимда барча нарсанинг имкони борлигини кўрсатишни истайман. Ҳар қандай вазият ва шароитда ҳам нимадир ўрганиш ва нимагадир эришиш керак. Мен қачондир ўзгаларга ўрнак бўла олаётганимни сезсам, шу менга мотивация беради.

Text to speech