Сречко Катанец: “Биз ўз уйимизда ўйнаймиз ва фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз”
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец эртага старт оладиган ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичидан аввал қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
“Жамоамизда ҳаммаси яхши ва барча йигитлар ўйинга тайёр. Кечаги машғулотлардан кейин бу фикрим яна бир карра ўз исботини топди. Биз ўз уйимизда ўйнаймиз ва фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Жамоа билан 3 йилдан бери бирга ишлаяпмиз. Аллақачон бир ритмга тушиб бўлганмиз. Йигитлар мен нима исташимни яхши билишади. Бир нарсани таъкидлаб ўтган бўлар эдимки, ниманидир қаттиқ исташнинг яхши оқибатларга олиб келмаслиги эҳтимоли бор. Ўзбекистон терма жамоасининг шу пайтгача Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмагани босимни ҳаддан зиёд ошириб юбориши мумкин. Эртага энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва қадам-бақадам ЖЧ йўлланмаси сари илдамлаб борамиз”.