Томас Кониецко: "Самарқанд жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди"
Самарқанд Осиё шаҳарлари орасида биринчи бўлиб байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатини ўтказди. Қадимий шаҳримиз ушбу масъулиятли вазифани аъло даражада уддалай олди. Буни Халқаро каноэ федерацияси президенти Томас Кониетско ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Шубҳасиз, бундай эътибор мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги имкониятларини бутун дунёга яна бир карра кўрсатди.