Аброр Атабоев: “Мусобақага жиддий тайёрланган эдик”
Қозоғистонда ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида зафар қучган Аброр Атабоев (-67 кг) мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашди. Спортчимиз Бирлашган кураш дунёси федерациясининг медиа бўлимига интервью берар экан, бу титулнинг аҳамияти, рақиблари ҳақида фикр билдирди.
Баҳслар давомида Тожикистон, Қозоғистон, Япония термаларининг биринчи рақамли полвонларини мағлуб этган ёш «классик» курашчимиз катталар тоифасида илк бор қитъа ғолиблигини қўлга киритди. Ғалабалар бардавом бўлсин!