Илк сонияларда олинган жароҳат Рустам Ассакаловни Олимпиада медалидан айирди. Мазкур беллашувдан сўнг 40 ёшли курашчимиз профессионал спортдаги фаолиятини якунлади. Рустам Ассакалов Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатларида 1 тадан олтин ва кумуш, Осиё ўйинларида 1 тадан олтин, кумуш ва бронза, қитъа биринчиликларида эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлган. Шунингдек, Рио-2016, Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Рустам Ассакаловга ёрқин фаолият учун миннатдорчилик билдириб, унга келгусида сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилайди.
8 Август 2024