Диёра Келдиёрова бугунги кун қаҳрамонига айланди! Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг -52 кг вазн тоифасидаги чемпионини мағлуб этиш билан мусобақани бошлаб, -48 кг вазндаги чемпионни доғда қолдириш билан иштирокини якунлади. Шунингдек, ярим финалда аралаш жамоавий дастур чемпионини ҳам енгишга эришди. Шу тариқа, кун давомида уч йўналишдаги чемпионларни мағлуб этган юртдошимиз ёзги Олимпия ўйинларидаги илк ўзбекистонлик аёл чемпион сифатида тарихга кирди.
28 Июль 2024