Гулҳаё Жўраева бугунги иштироки билан -52 кг вазн тоифасида Келдиёрова ва Қадамбоевага муносиб рақобатчи бўлиб етишиб чиқаётганини кўрсатди. Жаҳон рейтингида 59-поғонада келаётган Жўраева ярим финалда 6-ўринда турган Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори, буюк британиялик Челси Жайлсдан устун келди. Гарчи у ҳал қилувчи баҳсда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финалчиси, дунё биринчилигининг кўп карра совриндори, жаҳон рейтингида 3-ўринда турган франциялик Амандин Бушарга имкониятни бой берган бўлса ҳам мухлис ва мутахассислар ўзлари учун янги истеъдодни кашф этишди. Дзюдочимизни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов тақдирлади.
1 Март 2024