Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини юқори нотада якунлашди. Нурудинов ҳамон оғир вазн тоифасида қитъамизда тенгсиз эканини кўрсатган бўлса, Шарофиддин Амриддиновнинг даст кўтаришда олган олтин медали унга муносиб авлод етишиб чиқаётганидан далолат беради. Энг оғир вазн тоифасида қатнашган Рустам Жангабаев ҳам бугун шоҳсупага кўтарилиб, терма жамоа учун яна бир қимматли медаль тақдим этди. Полвонларимизнинг иштироки ва тақдирлаш маросимидан суратларни улашамиз
10 Февраль 2024