Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Девис кубогида АҚШ билан кечган беллашувларда катта тажриба тўплади. Бугун жуфтлик баҳсидаги ғалаба меҳмонларга кейинги босқич эшигини очди. Шундан сўнг амалда ўйин тақдирига таъсир ўтказмаса ҳам 17 ёшли ҳамюртимиз Амир Милушев жаҳон тасниф жадвалида 93-ўринни эгаллаб турган Денис Кудла билан баҳс олиб борди ва икки сетда (6:7, 4:6) имкониятни бой берди. МОҚ обективида Ўзбекистон – АҚШ қарама қаршилигининг иккинчи кун баҳслари.
4 Февраль 2023