Осиё чемпионатида навбатдаги медаллар шодаси
Тошкентда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз навбатдаги медаллар жамланмасини жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйишди.
-67 кг вазн тоифасида бугунги беллашувларда ўсмирлар ва ёшлар ўзаро баҳс олиб боришди. Регламентга кўра, якунда уларнинг натижалари ўз тоифалари бўйича ажратиб олинди. Шу тарзда ёш оғир атлетика юлдузлари иштирокидаги баҳсларда Ҳусинбой Матрасулов ёшлар, Бобур Умидов эса ўсмирлар тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Қайд этиш жоиз, Матрасулов барча йўналишларда, Бобур Умидов даст кўтариш ва икки кураш, шунингдек, ўсмирлар тоифасида умумий ҳисобда совринли ўринларга кира олмаган яна бир вакилимиз Аҳлиддин Ҳасанов силтаб кўтариш машқида бронза медали билан тақдирланди.
20 Июль 2022