23 Ноябрь 2025 57

Президент Олимпиадаси иштирокчилари янги барпо этилган меҳмонхоналарга жойлаштирилди

Президент Олимпиадаси қатнашчилари пойтахтимизга етиб келиши билан улар учун махсус ажратилган, замонавий ва қулай меҳмонхоналарга жойлаштирилди. “Олимпия шаҳарчаси” яқинида барпо этилган ушбу мажмуада спортчилар учун хотиржам дам олиш, сифатли машғулот ўтказиш ва мусобақага пухта тайёрланишлари учун барча шароитлар мавжуд.

Мазкур комплексдаги инфратузилма юқори даражада бўлиб, спортчиларнинг зарур эҳтиёжини инобатга олган ҳолда ташкил этилган. Президент Олимпиадасининг юқори савияда ўтиши учун барча хизматлар узлуксиз фаолият юритмоқда.

Text to speech