23 Ноябрь 2025
124
“Президент Олимпиадаси”нинг дастлабки меҳмонлари кутиб олинди
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг финал босқичи — Президент Олимпиадасининг дастлабки иштирокчилари пойтахтимизга етиб келишди. Тонгда Тошкент Жанубий вокзалида Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Навоий, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан келган ёш спортчилар тантанали қарши олинди.
Меҳмонлар ташкилотчилар ва волонтёрлар томонидан илиқ кутиб олиниб, иштирокчилар учун тайёрланган дастур асосида яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.
Мусобақа иштирокчилари Олимпия шаҳарчаси яқинида бунёд этилган замонавий меҳмонхоналарга жойлаштирилмоқда.
