17 Ноябрь 2025 146

Расмийлар “Президент Олимпиадаси” меҳмонларининг овқатланиши учун яратилган шароитларни ўрганишди

Бир неча кундан сўнг старт оладиган “Президент Олимпиадаси”га қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Бугун Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, мусобақа иштирокчилари ҳамда меҳмонлари учун яратилган инфратузилма билан батафсил танишди.

Шаҳарчада спортчи ва мураббийлар учун қулай ва хавфсиз шароитларни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, расмийлар шаҳарча ресторанида бўлиб, тамадди қилиш учун яратилган муҳит, овқатланиш стандартлари, рацион ҳамда кунлик меню сифати борасида атрофлича маълумот олди.

Мутасаддилар ўрганиш ишлари юзасидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, овқатлар рационига эътибор қаратиш, шунингдек, бу жараёнга диетологларни ҳам жалб қилиш ва уларнинг кўрсатмаларига амал қилиш бўйича кўрсатмалар беришди.

Text to speech