28 Август 2025 713

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Ҳудудий босқич баҳслари ниҳоясига етмоқда

Бугун ҳам бир қатор ҳудудларда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг 2-босқичидан ўрин олган беллашувлар якунланди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида енгил атлетика, Хоразмда оғир атлетика баҳслари билан ушбу ҳудудлардаги 2-босқич беллашувлари поёнига етди.

Шунингдек, Самарқандда енгил атлетика, Сирдарёда таэквондо WT, Наманганда бокс, Андижонда бокс ва енгил атлетика баҳслари ўтказилди.

Қайд этиш жоиз, барча дастурларда ғалаба қозонган ёшлар йил сўнгида ўтадиган Президент Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Text to speech