22 Август 2025
731
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Республикамиз ёшлари яна етти спорт турида беллашишди
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг 2-босқич баҳслари давом этади. Бугун тўққиз ҳудудда етти спорт тури бўйича беллашувлар ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикасида дзюдо, Андижонда оғир атлетика, Хоразм, Фарғона ва Жиззах вилоятларида 3х3 баскетбол, Қашқадарёда стол тенниси, Бухоро вилоятида енгил атлетика ва стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилди. Тошкент шаҳрида бокс баҳслари бошланган бўлса, Сирдарёда ушбу спорт туридаги беллашувлар якунланди. Шунингдек, навоийлик ёшлар енгил атлетика ва таэквондо WT бўйича беллашишди.









