20 Август 2025
758
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Бугун ўн ҳудудда баҳслар ташкил этилди
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг 2-босқичи доирасида навбатдаги кун беллашувлари якунланди. Унда 10 ҳудудда 6 спорт тури бўйича баҳслар ўтказилди.
Ёшларимиз Хоразм вилоятида енгил атлетика ва стол тенниси, Қорақалпоғистон Республикасида оғир атлетика ва стол тенниси, Андижон вилоятида таэквондо WT ва дзюдо бўйича беллашишди.
Шунингдек, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро ва Жиззах вилоятларида спорт курашлари, Наманган, Сирдарё ҳамда Самарқанд вилоятларида эса стол тенниси бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.









